14 Январ 2026 217

Фахрийлар ёшлар билан мулоқотда

Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши ташаббуси билан ёшлар учун мунтазам маърифий учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги бундай тадбир Самарқанд вилоятида ўзбек гимнастикасининг таниқли намоёндаси Эркин Гиязов иштирокида ташкил этилди.

Жорий йилда 89 ёшни қарши оладиган спорт фидойиси сафари давомида Самарқанд ҳамда Тойлоқ Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, гимнастикага ихтисослашган спорт мактаблари, шунингдек, Самарқанд шаҳри, Каттақўрғон ҳамда Пайариқ туманидаги спорт таълим муассасаларида бўлди.

Учрашувлар чоғида у ёш спортчилар билан мулоқот қилиб, ўзининг кўп йиллик тажрибаси ва қимматли тавсияларини улашди.

Text to speech