15 Январ 2026 358

Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди

Бугун пойтахтимизда бокс бўйича эркаклар ва ёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати старт олди. 22 январга қадар давом этадиган мусобақада юртимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 278 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Режага кўра, 15-19 январь кунлари саралаш жанглари, 21-22 январда эса мос равишда ярим финал ва финал беллашувлари бўлиб ўтади. Мусобақа “Олимпия шаҳарчаси”да ташкил этилмоқда.

Text to speech