11 Январ 2026 360

Ўзбекистон регби федерациясининг йиллик ҳисобот конференцияси ўтказилди

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг мажлислар залида Ўзбекистон регби федерациясининг 2025 йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон регби федерацияси раиси Содиқ Сафоев раислигида ўтган конференцияда Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти ҳамда бошқа масъул ташкилотларнинг вакиллари қатнашди.

Конференция давомида масъул шахсларнинг долзарб йўналишлар бўйича ҳисоботлари тингланди. Қолаверса, регби-7 бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаларининг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш имкониятлари, терма жамоаларнинг узлуксиз ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишларини таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Ўзбекистон регби федерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Text to speech