23 Март 2026
47
Улуғбек Рашитовни табриклаймиз!
Бугун таэквондо WТ бўйича икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони, ёзги Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпионати бронза медали совриндори, “Эл-юрт ҳурмати” ордени ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби Улуғбек Рашитов таваллуд айёмини нишонламоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортчимизни туғилган куни билан қутлаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.