7 Январ 2026 270

Ирода Тўлагановани табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон теннис федерацияси раиси ўринбосари, Осиё теннис федерацияси вице-президенти, Пусан-2002 ёзги Осиё ўйинларининг олтин ва бронза медаллари эгаси, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари соҳиби Ирода Тўлаганова туғилган кунини нишонламоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ирода Ботировнани бугунги айём билан муборакбод этиб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech