5 Март 2026
248
Ёш хоккейчиларимиз жаҳон чемпионатида учинчи ғалабага эришишди
Гонконгда давом этаётган хоккей бўйича U18 жаҳон чемпионатининг III дивизион «А» гуруҳи беллашувларида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси навбатдаги ғалабани қўлга киритди. Жамоамиз бугун мусобақадаги асосий рақиблардан бири Туркия билан куч синашди. Қўшимча бўлимгача давом этган ўйинда ҳамюртларимиз 7:6 ҳисобида зафар қучиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлашди.