16 Январ 2026 227

Миллий антидопинг агентлиги спортчилар билан профилактик учрашувлар ўтказмоқда

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг масъул ходимлари янги мавсумга тайёргарлик кўраётган спортчилар билан учрашувлар ўтказмоқда. Ушбу тадбирларда кўзланган асосий мақсад атлетлар ўртасида допингга қарши курашни кучайтириш бўлиб, мутахассислар спортчиларга допинг қоидаларини бузишнинг салбий оқибатлари, ҳалол ва шаффов спорт ҳақида батафсил тушунтириш бермоқда.

Шунингдек, суҳбатлар давомида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан 2026 йил учун янгиланган тақиқланган тиббиёт воситалари рўйхати ҳамда уларнинг таркиби юзасидан атлетларга атрофлича маълумотлар тақдим этилмоқда.

Text to speech