15 Январ 2026 296

Теннисчиларимиз Австралия очиқ чемпионатидаги рақибларини билиб олишди

Теннис бўйича жорий йилнинг дастлабки “Катта дубулға” турнири – Австралия очиқ чемпионатининг асосий даврасига қуръа ташланди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг 2 нафар аъзоси Камилла Раҳимова ҳамда Полина Кудерметова дастлабки босқичда қуйидаги рақибларга қарши кортга чиқишади:

Камилла Раҳимова – Кори Гауфф (АҚШ)
Полина Кудерметова – Гуйомар Де Реалес (Испания)

Қайд этиш жоиз, K.Gauff дунёнинг учинчи рақамли теннисчиси ҳисобланади. Учрашувлар 18 январь кунига белгиланган.

Text to speech