21 Январ 2026 106

Биз 34 ёшдамиз!

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ташкил этилганига роппа-роса 34 йил тўлди. 1993 йил Халқаро Олимпия қўмитасининг 101-сессиясида Ўзбекистон МОҚ расман ХОҚ аъзолигига қабул қилинганидан сўнг, мамлакатимиз делегацияси 8 та ёзги ва 8 та қишки Олимпия ўйинлари, шунингдек ёзги ва қишки Осиё ўйинлари ҳамда бошқа нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этиб келмоқда. Мард ва музаффар спортчиларимиз ушбу стартлардаги ғалабалари билан Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси муҳтарам Президентимиз раислигида ривожланишнинг янги босқичига қадам қўйган. Федерация ва ассоциациялар, терма жамоалар, спортчилар ва мураббийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали жаҳон ареналаридаги ютуқларимиз кўлами изчил ортиб бормоқда.

Қадрли юртдошлар!

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мамлакатимизда Олимпия ҳаракати ривожи йўлида хизмат қилаётган барча спортчилар, мураббийлар, мутахассислар ва фахрийларни ушбу қутлуғ сана билан самимий табриклайди.

Text to speech