18 Октябр 2025
520
Терма жамоаларда антидопинг профилактика тадбирлари ўтказилди
Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги масъуллари томонидан терма жамоаларимиз учун навбатдаги профилактик тадбирлар ўтказилди. Унда спортчиларга антидопинг қоидаларига қатъий риоя қилишнинг аҳамияти ва унинг бузилиши оқибатлари ҳақида батафсил тушунтирилди.
Тадбир давомида атлетлар савол-жавоблар орқали қоидаларни янада чуқурроқ англаб, спортда шаффофлик ва адолатни таъминлашда ўз роли борлигини англадилар.