14 Июн 2025
525
Яшнободда спорт курашлари беллашувлари ташкил этилди
Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани 1-сонли спорт мактабида спорт курашлари бўйича "Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" мусобақасининг минтақавий босқичи бўлиб ўтмоқда.
Унда Яшнобод, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларининг ёш курашчилари ғолиблик учун ўзаро куч синашмоқда.