17 Август 2022 1618

Конья-2021: Саблячиларимиз ҳам сермаҳсулликни давом эттиришмоқда

Қиличбозларимиздан Ислом бирдамлиги ўйинларида навбатдаги медаль. Бу сафар сабля бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси шоҳсупага кўтарилди. Йигитларимиз бронза медали учун кечган баҳсда Мали устидан ишончли ғалабага эришиб, делегациямиз ҳисобига яна бир бронза медалини ёзиб қўйишди.

Text to speech