Футболчиларимиз юксак ирода намойиш этган ўйиндан ёрқин галерея
Жаҳон бокси афсоналари Майк Тайсон ва Эвандер Холифилд меҳмон бўлган, ўзбек боксчилари учун янги трамплин вазифасини ўтаб берган WBC&Lift профессионал бокс оқшомидан ёрқин галерея. Янада кўпроқ суратлар учун ҳавола:
“Ҳумо арена”да ўтадиган жанг олдидан боксчилар вазн ўлчаш ва face-to-face маросимларида иштирок этишди. Эртага бизни шиддатли баҳслар кутмоқда. Барча керакли вазн меъёрини бажарди. Бўлажак жангларда юртдошларимизга омад тилаймиз!
Бугун йигитлар “қора қитъа”нинг етакчи жамоаларидан бирига муносиб қаршилик кўрсатишди. Бу каби ўртоқлик учрашувлари ёшларимизни келгусида янада тоблайди. Мисрга қарши баҳснинг эътиборли лаҳзаларига назар ташлаймиз:
Испания ёшларига қарши мардонавор баҳс олиб борган футболчиларимизнинг ўйинидан ёрқин суратлар
Олтин медали билан барчамизни севинтирган Севинч Раҳимованинг финал жанги ва тақдирлаш маросимидан суратлар
Юксак маҳорат кўрсатган бадиий гимнастикачиларимиз Осиёда тенгсиз эканликларини намойиш этишди. Қизларимизга бугун бўлиб ўтадиган яккалик беллашувларида ҳам мана шундай чиройли ғалабалар тилаб қоламиз. Гимнастикачиларимизнинг жамоавий беллашувлардаги чиқиши ва тақдирлаш маросимидан ёрқин суратлар:
Бугун Акбар Жўраев ва Руслан Нурудинов мос равишда кумуш ҳамда бронза медалларига эгалик қилишди. Атиги 1 кг Жўраевни олтин медалдан ажратиб қолди. Ҳамюртларимиз олдиндаги мусобақаларда реванш олишига ишонамиз.
Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 3 та бронза медалини келтирган курашчиларимиз шоҳсупада
Мазкур Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг энг ёш чемпиони бўлиб турган Шарифа Давроновага олтин медални келтирган сакраши ва тақдирлаш маросими эътиборимиз марказида
Осиё ўйинлари чемпиони Жалгасбай Бердимуратовнинг финал баҳси ва тақдирлаш маросимидан ёрқин суратлар
Сафина Садуллаеванинг олтин медали билан ўзбек енгил атлетикаси аёллар ўртасида баландликка сакраш дастурида қитъамизда тенгиз экани қаторасига тўртинчи бор исботланди. Чемпион Сафина Садуллаева ҳамда кумуш медаль соҳиби Светлана Радзивилнинг иштироки ҳамда тақдирлаш маросимидан ёрқин суратлар: